Чоршанба куни Ўзбекистон бош вазири Тожикистонга икки кунлик ташриф билан боради

Дата: 14:50, 08-01-2018.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Чоршанба куни Ўзбекистон бош вазири Тожикистонга икки кунлик ташриф билан боради, деб хабар беради душанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“10-11 январда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистонга икки кунлик ташриф билан келмоқда”, - деб тасдиқлади маълумотни Тожикистон ҳукуматидаги манба.

Ўзбекистон бош вазирининг  Душанбега ташрифи доирасида у Тожикистон президент Эмомали Раҳмон ва республика бош вазири Кохир Расулзода билан учрашиши кутилмоқда.

Бош вазирнинг учрашув ва музокаларида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифига тайёгарлик масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Ушбу ташриф баҳор бошида бўлиб ўтади. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ошириш, давлат чегараларининг баҳсли участкаларини демаркация ва делимитация қилиш масалалари муҳокама қилинади.

Сурат манбаи: http://www.islamsng.com/uzb/news/5258

Янгилик билан ўртоқлашиш: