Чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида шамолли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 14:40, 09-09-2014.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – Чоршанба, 10 сентябр куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида шамолли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15° илиқ, кундузи 31-33° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейин ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: