Чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дата: 12:46, 18-11-2014.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Чоршанба, 19 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда, республиканинг тоғли туманларида қор ёғиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 11-13° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-6° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади, Хоразм вилоятида 7-12° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шарқий шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шарқий шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Шарқий шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: