Чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ҳаво 44° даражагача қизийди
Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – Чоршанба, 26 июл куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ҳаво 44° даражагача қизийди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25° иссиқ, кундузи 39-41° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-29° иссиқ, кундузи 39-44° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-29°, чўл ҳудудларида 30-32° иссиқ, кундузи 39-44° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-29° иссиқ, кундузи 39-44° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 35-40 иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 27-32°, баъзи жойларда 33-35° иссиқ бўлади.