Чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида бир оз ёмғир ёғиши кутилади
Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – Чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида бир оз ёмғир ёғиши кутилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11° илиқ, кундузи 18-20° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача куйайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Кўчки ҳавфи бор. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.