Чоршанба куни Ўзбекистон жануби, маркази ва тоғли жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дата: 15:30, 08-11-2016.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – Чоршанба, 9 ноябр куни Ўзбекистон жануби, маркази ва тоғли жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда, мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 12-14° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ, 3° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади. 

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: