Чоршанба куни Ўзбекистоннинг ғарби, шимоий-ғарби ва жанубий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда

Дата: 12:59, 19-04-2016.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Чоршанба, 20 апрел куни Ўзбекистоннинг ғарби, шимоий-ғарби ва жанубий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда, мамлакатнинг қолган ҳудудларида момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши ва шамолнинг кучайиши кутилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 18-20° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2500 метрдан юқори ҳудудларда кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: