Чоршанба куни Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида 42 даражали жазирама бўлиши кутилмоқда

Дата: 12:13, 22-07-2014.

     Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Чоршанба, 23 июл куни Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида 42 даражали жазирама бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
     Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Баъзан ғарбдан эсиб, 12-17 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-23° илиқ, кундузи 35-37° иссиқ.
     Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Баъзида 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 31-36° иссиқ.
     Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
     Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
     Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.
     Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
     Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда ғарбдан эсиб, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: