Чоршанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида қор ёғиши ва туман тушиши кутилмоқда

Дата: 13:18, 05-02-2019.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Чоршанба, 6 феврал куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида қор ёғиши ва туман тушиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.   

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° совуқ, кундузи 0-2° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, Хоразм вилояти бўйича кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Туман тушиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечасию кундузи 3-8° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: http://nikcenter.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: