Чоршанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёмғирли ҳаво сақланиб қолади
Тошкент. 2 июль. ЎзТАГ – Чоршанба 3 июль куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёмғирли ҳаво сақланиб қолади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-23°, кундузи 31-33° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, жойларда 17-22 м/с дан 25-28 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 17-22 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойларда ҳаво ўзгариб туради, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, жойларда 17-22 м/с дан 25-28 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгриб туради, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда17-22 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: pinterest.com