Чоршанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати 20 градусгача кўтарилади

Дата: 14:05, 12-03-2019.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Чоршанба, 13 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати 20 градусгача кўтарилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с га етади. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 16-18° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9°, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ ва 2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: gosamarkand.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: