Чоршанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 15:25, 26-03-2019.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – Чоршанба, 27 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб,вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с га етади, 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14° илиқ, кундузи 18-20° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат 9-14°, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши кузатилади. Шамол шарқдан ғарбга томон 5-10 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар бўлади, жойларда кучли ёмғир ёғади. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: calto.info

Янгилик билан ўртоқлашиш: