Чоршанба куни Ўзбекистоннинг баъзи вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Чоршанба, 20 июн куни Тошкентда, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда, қолган жойларда ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди, кечга бориб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-21° иссиқ, кундузи 33-35° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° иссиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: http://plainnews.ru/tag/dozhd%27