Чоршанба куни Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида кучли шамол, ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда
Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – Чоршанба куни Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида кучли шамол, ёмғир ва момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометерология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсиб, жойларда12-17 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-12 даража илиқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
Қорақалпағистон ва Хоразм вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб жойларда бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучаяди. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучаяди. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучаяди. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучаяди. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент вилоятининг 2000 метр баландликда кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Сурат манбаи: sochi.com