Чоршанба куни Ўзбекистоннинг фақат Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Дата: 13:10, 18-10-2016.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Чоршанба, 19 октябр куни Ўзбекистоннинг фақат Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда, мамлакатнинг қолган жойларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 8-10° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ, 2° илиқ, кундузи 5-10° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 1-2° совуқ бўлади, кундузи 7-12° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 11-16° иссиқ бўлади.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 11-16° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, 19 октябрга ўтар кечаси баъзи жойларга кучли ёмғир ёғиши, қорга айланиши  мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғинганчилик бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: