Чоршанба куни Ўзбекистоннинг кўпгина вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 13:07, 04-06-2019.

Тошкент. 4 июнь. ЎзТАГ – Чоршанба, 5 июнь куни Ўзбекистоннинг кўпгина вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 28-30° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момоқалдироқ вақтида жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момоқалдироқ вақтида жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 28-33° даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момоқалдироқ вақтида жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади, момоқалдироқ вақтида жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 18-23° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: 1tko.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: