Чоршанба куни Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 13:03, 13-03-2018.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Чоршанба, 14 март куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, тоғларда қор ёғади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 10-12° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, Хоразм вилоятида 0-5° совуқ, кундузи 7-12° илиқ, Устюрт бўйича кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 1-3° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 1-3° совуқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ, Сурхандарё вилоятида кечасию-кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Кўчки ҳавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ, 3° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: https://olx.uz/obyavlenie/uch-tepa-tuman-ona-bola-bolnitsa-4-5-sot-5-hona-IDVx1g.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: