Чоршанба куни Ўзбекистоннинг катта ҳудудида камбулутли ва иссиқ бўлади

Дата: 14:33, 17-07-2018.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Чоршанба, 18 июл куни Ўзбекистоннинг катта ҳудудида камбулутли ва иссиқ бўлади, кўплаб вилоятларда ҳарорат 43 даражагача кўтарилади, Тошкентда 40 даражагача иссиқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24° иссиқ, кундузи 39-41° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: https://kun.uz/uz/17890895?q=%2F17890895

Янгилик билан ўртоқлашиш: