Чоршанба куни Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий қисмларида кечга бориб ёмғир ёғиши башорат қилинмоқда

Дата: 12:29, 23-12-2014.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Чоршанба, 24 декабр куни Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий қисмларида кечга бориб ёмғир ёғиши башорат қилинмоқда, республиканинг қолган қисмларида ҳам ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, шунингдек, туман тушиб, шамол кучайиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3° илиқ, кундузи 9-11° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Баъзи жойларга туман тушади. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 6-11° иссиқ бўлади; чўл ҳудудида кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб баъзи жойларга ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, баъзи жойларда 0-2° совуқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади.Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-11° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: