Чоршанба куни Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистони ва Хоразм вилоятида бир оз ёмғир ёғиши мумкин

Дата: 13:59, 16-09-2014.

Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – Чоршанба, 17 сентябр куни Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистони ва Хоразм вилоятида бир оз ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14° илиқ, кундузи 31-33° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: