Чоршанба куни Ўзбекистоннинг ҳудудларининг кўпчилигида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шамол кучайиши кутилмоқда

Дата: 14:48, 13-06-2017.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Чоршанба 14 июн куни Ўзбекистоннинг ҳудудларининг кўпчилигида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шамол кучайиши кутилмоқда, фақат Қашқадарё ва Сурхондаё вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-22° илиқ, кундузи 34-36° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондаё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: