Чоршанба куни Ўзбекистоннинг жануби ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинмоқда

Дата: 12:06, 15-12-2015.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Чоршанба, 16 декабр куни Ўзбекистоннинг жануби ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинмоқда, мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ – 1° илиқ, кундузи 6-8° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: