Чусовитина мавсумдаги учинчи ғалабасини қўлга киритди

Дата: 19:08, 11-05-2015.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича Варнада (Болгария) бўлиб ўтаётган Жаҳон чақируви босқичида энг яхши бўлди, деб хабар қилади 12news.uz.

Таяниб сакраш мусобақаларида Чусовитина 14,650 балл билан рақибалари словениялик Тея Белак (14,250) ва швейцариялик Жулия Штайнгруберларни (14,050) ортда қолдирди.

Бу 39 ёшли афсонавий гимнасткачи ва олти ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчисининг мавсумдаги учинчи муваффақиятидир. Жорий йил мартида у спорт гимнастикаси бўйича Котбусдаги (Германия) Жаҳон кубоги ғолибаси, апрелда эса Люблянедаги (Словения) Жаҳон кубогида биринчи бўлган эди.

Эслатиб ўтамизки, Чусовитина ўтган йилнинг сентябрида Инчхондаги XVII ёзги Осиё ўйинларининг кумуш соврини соҳабиси бўлган ва Рио-де Жанейро-2016 Олимпия ўйинларида қатнашиш истагини билдирган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: