CNPC 1 йилу 9 ойда “Марказий Осиё-Хитой” газқувурининг учинчи қисмини ишга туширди

Дата: 17:08, 02-06-2014.

Тошкент. 2 июнь. ЎзТАГ - 1 йилу 9 ойда CNPC компанияси “Марказий Осиё-Хитой” газқувурининг учинчи қисмини ишга туширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ) Хитой миллий нефтегаз корпорациясига (CNPC) асосланган ҳолда.
Бу, 2014 йилнинг 31 майида фойдаланишга топширилган “С” бўғинидир. Бу қувурдан Туркманистон гази Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ўта бошлади. Ушбу янги бўғин “А” ва “В” бўғинлари билан параллел ўтказилган бўлиб, унинг умумий узунлиги 1,83 минг кмга етади. Газ қувурининг ялпи ўтказиш қуввати йилига 25 млрд кубометр газга тенг, бўлиб, бундан 10 млрди Туркманистондан, 10 млрдини Ўзбекистондан, 5 млрдди эса Қозоғистондан етказиб берилади.
Ушбу қувурнинг қурилиши 2012 йилнинг сентябрида бошланган бўлиб, 2013 йил охирида бутун линияни ишга солиш якунланди.
Ҳозирги пайтда “С” бўғинидан етказиб берилаётган газ ҳажми 7 млрд кубометрга етади. 2015 йилнинг охирига келиб бу кўрсаткич йилига 25 млрд кубометрга етади, “Марказий Осиё-Хитой” газ қувурининг ялпи қуввати эса йилига 55 млрдга тенг бўлади.
“Марказий Осиё-Хитой” газ қувурининг “А” ва “Б” бўғинлари навбати билан 2009 йилнинг охири ва 2010 йилнинг октябрда фойдаланишга топширилган эди. Бу икки бўғин хитойнинг “Шарқ-Ғарб” газ қувури билан қўшилади ва у орқали Хитойга Туркманистондан йилига 30 миллиард кубометр газни етказиб берилади, дейилади CNPC хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: