Commerzbank немис банки Ўзбекистондаги ОТМКни модернизация қилишга $50 млнгача ажратишни режалаштирмоқда

Дата: 17:35, 28-10-2014.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Commerzbank немис банки Ўзбекистондаги Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатини (ОТМК) модернизация қилишга $50 млнгача ажратишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу келишувга Commerzbank немис банки делегацияси ва “Ипотека-банк” ўзбек банки вакиллари учрашуви доирасида келинди. Учрашувда ОТМкни қайта жиҳозлаш учун немис банки маблағларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Немис банки маблағлари “Ипотека-банк” орқали қайта молиялаштирилади.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг сентябрида Commerzbank мис эритиш ускуналарини модернизация қилишга $34,1 млн ажратган эди.

“ОТМК” АЖ Ўзбекистондаги етакчи рангли металлар ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналардан биридир. Комбинатнинг ишлаб чиқариш объектлари Тошкент, Жиззах, Наманган вилоятларида жойлашган.

Корхона ҳиссасига мамлакатда ишлаб чиқарилаётган кумушнинг 90% атрофидаги ва олтиннинг 20% тўғри келади.

$1 = 2383,98 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: