Contact пул ўтказиш тизими тарифлари 50%га пасайтирилди

Дата: 09:33, 03-04-2014.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Contact тўлов тизимининг Озарбайжон, Абхазия, Грузия,Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Ўзбекистон ва Украина мамлакатларидаги тармоқларида яқин ҳорижий мамлакатларга пул ўтказишлари тарифлари ўртача 50% пасайтирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тўлов тизими матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, янги тарифлар даражаси ўтказиладиган пул миқдори ва мамлакатдан фарқли равишда 0,2 фоиздан 1,3 фоиз атрофида орасида. Бундан ташқари, ўтказиладиган пулнинг максимал миқдори ҳам оширилган бўлиб, у 600 минг рубль ёки $/€20 мингга тенглашди.
Ҳозирги пайтда Contact тизимининг умумий хизмат тармоғи 26 мингдан ошди. Яқин ҳорижий мамлакатларга Contact тизими орқали пул ўтказишларини тизимнинг расмийлаштириш пайтида манзили кўрсатилган мамлакатдаги исталган пунктида олиш мумкин.
Ўтказишнинг жорий мақомини бепул sms-хабар шаклида ёки Contact тизими сайтидан билиб олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: