“Contact” тизими Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари нархини 2 бараварга пасайтирди
Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – “Contact” тўлов тизими Россия Федерациясидан (РФ) яқин хориж мамлакатларига пул ўтказмаларини амалга ошириш учун олинадиган комиссия миқдорининг 2 бараварга пасайтирилгани ҳақида маълум қилди. 25 августдан бошлаб Ўзбекистонга пул ўтказмасини баҳоси жўнатилаётган суммадан 1,5% ташкил этади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тизимнинг янги тариф сеткасига мувофиқ, фақат Литва, Латвия, Эстония, Жанубий Осетияга пул жўнатиш бундан қиммат бўлиб, тўлов жойига боғлиқ ҳолда 0,99%дан 2%гачани ташкил қилади.
Эслатиб ўтамизки, “Contact”нинг хизмат кўрсатиш тармоғи пунктлари сони РФда 14 минг ва яқин хориж мамлакатларида 26 мингтани ташкил этади.
Ўтказмалар рубл, АҚШ долларлари ва еврода амалга оширилади. Россия ва яқин хориж мамлакатлари орасида ўтказилиши мумкин бўлган максимал сумма 350 минг рубл ёки 10 минг $/евро миқдорида қилиб белгиланган.