Credit Suisse швейцар банки делегацияси Тошкентга келди

Дата: 15:23, 10-01-2018.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – 9 январ куни Тошкент шаҳрига Швейцариянинг Credit Suisse банки Бошқарувчи директори Стефан Гериг бошчилигидаги делегация ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

 “Ташриф дастурига биноан ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Ҳукумати, қатор вазирлик ва идоралар, етакчи банк тузилмалари, давлат компаниялари билан учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Credit Suisse Group AG – UBSдан кейин энг йирик швейцар молия конгломератидир. Унинг бош қароргоҳи Цюрихдаги (Швейцария) Парадеплац (Paradeplatz) майдончасида жойлашган.

Сурат манбаи: https://blogs.wsj.com/moneybeat/2017/10/31/credit-suisse-promotes-geller-to-lead-americas-ma/

Янгилик билан ўртоқлашиш: