Daewoo “Ўзэкспомарказ” ва “Халқаро бизнес-марказ” улушларини сотиб олишни режалаштирмоқда

Дата: 17:18, 09-11-2015.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Жанубий Кореянинг Daewoo International Corporation ширкати “Ўзэкспомарказ” кўргазма мажмуи ва “Халқаро бизнес-марказ” компаниясида улушлар сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўтган ҳафта корейс томони ва Ўзбекистон бу ҳақида тегишли хужжатларни имзоладилар.

“Ўзбекистон ҳозирда “Халқаро бизнес-марказ” компаниясининг 29,9% ва “Ўзэкспомарказ”нинг 38,3% акцияларини сотувга қўйди. Ани пайтда ҳар икки ҳолатда ҳам юқоридаги ширкатларнинг назорат пакети – 51% давлат қўлида қолади”, - деб хабар қилмоқда Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизмати.

Янгилик билан ўртоқлашиш: