ДАКТда “Оловуддининг сеҳрли чироғи” опера-эртаги премьераси тайёрланмоқда

Дата: 14:40, 06-05-2016.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – 15 майда А.Навоий номидаги Давлат академик опера ва балет катта театрида (ДАКТ) С.Вареласнинг “Оловуддининг сеҳрли чироғи” эртак-операси премьераси тақдим этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ДАКТ хабар қилишларича, 3 қисмдан иборат эртак опера С.Вареласнинг машҳур эртак бўйича ёзган либреттосига асосланган. Саҳна Боғдоддаги шарққона бозорнинг ёрқин кўриниши билан бошланади. Саҳнани темирчилар, фолбинлар, савдогарларнинг чақириқлари тўлдиради. Шу орада эртакдаги бош ёвуз – Оловуддинни излаб юрган Мағриблик сеҳргар кириб келади.

Эртакда барчага маълум ва машҳур бўлган малика Будур, бош қахрамон Оловуддин, унинг онаси ва бошқа образлар ҳам намоён бўлади. Оловуддин эса чироққа қамаб қўйилган қудратли Жин билан учрашиб, уни зиндондан озод қилади.

Унинг яхшилиги мукофотланади. Оловуддин қамоққа тушиб қолган оғир пайтда Жин унга ёрдамга келади. Аммо бош қахрамонга унинг оқкўнгиллиги панд беради: Оловуддин Мағрибликни кечириб, янги синовларга дуч келади. Бироқ, барча эртаклар сўнгида бўлгани каби, эртак қахрамонининг топқирлиги туфайли барчаси яхшилик билан тугайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: