Дам олиш кунлари Afrosiyob кунига 3 маротаба йўлга чиқади

Дата: 12:50, 06-05-2015.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Тошкент ва Самарқанд орасида қатновчи Afrosiyob юқори тезликда ҳаракатлашувчи поезди 9 майдан бошлаб шанба ва якшанба кунлари кунига 3 маротаба йўлга чиқади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот “Узжелдорпасс” компания сайтида эълон қилинди.

Демак, биринчи қатновлар шанба, 9-майда амалга оширилади.

Дам олиш кунлари қўшимча рейс Самарқанддан соат 10.40 ва 15.58да, Тошкентдан эса 12.50 ва 13.50да йўлга тушади. Йўлга ўртача 2 соат 10 минут вақт кетади.

Бундан олдинроқ, 20 апрелдан бошлаб Afrosiyob кунига икки мартадан қатнай бошлаган эди. Бунда поезд Тошкентдан эрталаб соат 7 ва 8да, Самарқанддан кечқурун соат 17 ва 18да қайтиб йўлга тушаётган эди.

Эслатиб ўтамизки, электропоезд икки шаҳар ўртасида доимий қатновни 2011 йил октябрдан бошлаб амалга ошира бошлаган. Поездга 257 йўловчи кетади. Унинг максимал тезлиги соатига 250 км.

Янгилик билан ўртоқлашиш: