Дам олиш кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво иссиқлиги рекорд даражагача кўтарилди

Дата: 22:56, 25-08-2014.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Дам олиш кунлари Ўзбекистонда об-ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати кўп йилик натижалардан 5-7 даражага ошиқ бўлди, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) Ўзгидрометга асосланган ҳолда.

“Якшанба куни Тошкентда ҳаво ҳарорати +40,7 даражага етди ва 1918 йилда ўрнатилган мутлақ рекорддан ошди”, - деб аниқлаштирди Ўзгидромет вакили душанба куни.

Шу билан бирга пойтахт кўчаларида ўрнатилган электрон об-ҳаво ўлчаш таблолари ҳамда автомобиллардаги ўлчагичлар +48 даражани кўрсатди.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, яқин икки-уч кун ичида об-ҳаво характери унчалик ўзгармайди ва янги рекорд натижалар қайд этилиши ҳам мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: