Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Дата: 16:29, 01-12-2017.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – 1-3 декабр, дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

“1-2 декабрда Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик (ёмғир, ёмғирнинг қорга айланиши) бўлиши мумкин. Шамолнинг 17-22 м/сгача кучайиши кутилмоқда. 2-3 декабрда республика бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилмоқда: кечаси 5-10° совуқ бўлади, кундузи 2° совуқ-3° илиқ ўртасида, шимолда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади”, - дейилади жума куни тарқатилган хабарда.

Бундан ташқари, синоптикларнинг маълумотига кўра, 7 декабрга қадар Ўзбекистонда паст ҳаво ҳарорати сақланиб қолади. Шу кунлари кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Шунингдек, 1-5 декабрда Ўзбекистоннинг тоғли туманларида 2000 метрдан баландликда кўчки тушиши ҳавфи мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: