Danieli итальян компанияси “Ўзметкомбинат”да ишлаб чиқаришни модернизация қилиши мумкин

Дата: 15:19, 22-12-2015.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – “Ўзметкомбинат”ва Danieli итальян компанияси вакиллари иссиқликда деформация қилинган чоксиз пўлат қувурлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Музокаралар доирасида томонлар инвестицион лойиҳаларнинг жорий концепцияси таҳлил қилиб, қатор техник масалаларни кўриб чиқдилар. “Учрашув якунлари бўйича юқоридаги лойиҳаларни амалга оширишга доир ҳамкорлик баённомаси имзоланди”, - деб таъкидлади комбинатдаги манба.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилнинг 11 ойида комбинат 611,8 минг тонна тайёр прокат ишлаб чиқариб, ўсиш суръатини 0,4% оширди. Бундан ташқари, 43,2 млрд сўмлик ҳалқ истеъмоли моллари чиқарилди. Бундан 36,1 млрд сўми эмалланган идишлардир.

Ушбу муддатда жами 917,5 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди (0,8%).

Янгилик билан ўртоқлашиш: