Даниянинг Grundfos ширкати Олмалиқ сув таъминоти учун насос ускуналари етказиб беради

Дата: 17:34, 20-07-2015.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Олмалиқ шаҳрининг “Сувоқова” шўъба ишлаб чиқариш корхонаси томонидан Даниянинг Grundfos компаниясидан тендер савдоларисиз насос ускуналар сотиб олишни маъқуллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Сувоқова” умумий қиймати 2,13 млн евролик 70 дона насос ускуналар ва улар учун эҳтиёт қисмлар сотиб олади”, - дейилади ҳукумат қарорида.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда Тошкент вилояти ҳокимияти томонидан 5 йил ичида тўловни қайтариш шарти билан умумий қиймати 2,13 млн евролик 70 дона технологик насос ускуналар етказиб беришга тендер эълон қилган эди. Grundfos компаниясидан битта таклиф тушганлиги муносабати билан тендер ҳақиқий эмас деб топилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: