Дариға Назарбоева “Silk viza” осиё шенгенини яратишни таклиф қилди
Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Қозоғистон Парламенти Сенати Халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Дариға Назарбоева журналистларга берган интервьюсида “Silk viza” осиё шенгенини яратишни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
У бу таклиф билан Қозоғистон Парламенти Сенати Халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоларининг Сариёғочда (Қозоғистон) Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, чет эл инвестициялари ва туризм масалалари қўмитаси депутатлари билан учрашувда чиқди.
Қозоғистон ва Ўзбекистон сенаторлари божхона назоратини такомиллаштириш, савдо айланмасини ошириш, туризм соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича таклифлар билдирдилар. “Шаффоф, очиқ ва дўстона чегарани яратиш зарур, ўшанда барча соҳалардаги муносабатлар ўз-ўзидан яхшиланади”, - деб иқтибос келтиради Назарбоевадан Қозоғистон Республики Парламенти Сенати матбуот хизмати. Бунинг учун барча бохжона тартибларини унификация қилиш зарур. Ахборот тизимларисиз тезлашиш мумкин эмас. Замонавий ахборот тизимларисиз чегарадаги назоратни таъминлаш мумкин эмас.
Сенаторлар икки мамлакат сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш масаласини ҳам батафсил кўриб чиқдилар. “Нафақат Қозоғистон ва Ўзбекистон туризмини рағбатлантириш, балки Марказий Осиёнинг барча ёдгорликларини кўришни истаган олис хориж туристларининг мамлакатга келишларини рағбатлантириш лозим. Бунинг учун эса умумий визани йўлга қўйиш керак”, - деб ҳисоблайди Д.Назарбоева.
У “Silk viza” осиё шенгенини яратишни таклиф қилди.
Парламентарийлар барча масалаларни бирма бир ечиш учун Йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар. Сенат қўмиталари даражасидаги ушбу ҳамкорлик шакли давом эттирилади. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи савдо алоқалари, чет эл инвестициялари ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курманов Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳал этилмаган масалалар мутлақо йўқлигини таъкидлади. “Бу парламентарийлар, вазирлик ва муассасалар вакиллари президентларимизнинг халқларимизни янада яқинлаштиришга интилишларини тўлиқ қуллаб қувватлашини билдиради”, - деди у.
Тадбирда Қозоғистон Республики МХҚ Чегара хизмати, Ички ишлар вазирлиги Миграция хизмати қўмитаси, ишлоқ хўжалиги, мудофаа ва аэрокосмик саноат, маданият ва спорт вазирлиги вакиллари қатнашдилар.
Сурат манбаи: https://soz.kz/dariga-nazarbaeva-predlozhila-sozdat-aziatskij-shengen-36510/