Дарига Назарбоева ҚХА ташаббусини қўллаб-қувватлади, сенаторлар эса ўз фикрларини индинга билдирадилар

Дата: 14:12, 17-02-2015.

Алмати. 17 феврал. ЎзТАГ – ҚР парламенти мижилиси палатаси раиси ўринбосари, “Нур Отан” партияси фракцияси раҳбари Дарига Назарбоева Қозоғистон Халқ ассамблеяси ташаббусини қўллаб-қувватлади, сенаторлар эса ўз фикрларини индинга, 19 феврал куни билдирадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) хабар бергани каби, яқинда ҚР парламенти мижилисида “Нур Отан” партияси парламент фракцияси раҳбари Дарига Назарбоева бошчилигида фракция йиғилиши бўлиб ўтди.

“Нур Отан” партияси фракцияси партиянинг асосий ресурсларидан бири сифатида барча қозоғистонликлар, жамоат ташкилотлари, мамлакат ёшларига ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақиради. Президентлик сайловларини ўтказиш мамлакат ва халқ манфаатларига жавоб берувчи муҳим қарордир”, - деди Д.Назарбоева.

Парламент фракцияси раҳбари, сиёсий кенгаш бюроси, партия раҳбарияти президентлик сайловларни қўллаб-қувватлаш ташаббуси билан чиқдилар.

“Ушбу қадам қозоғистонликларнинг яратувчи қувватини асосий мақсад – Қозоғистоннинг гуллаб яшнаши ва фаровонлиги йўлида бирлаштиришга имкон беради. Бугун Нурсултон Абишевич Назарбоев атрофида бирлик, барқарорлигимизни мустаҳкамлаш жуда муҳим. Бу бизнинг янада кучлироқ, янада жипсроқ ва “Қозоғистон-2050 узоқ муддатли стратегиясини амалга ошириш ва “Мәңгілік Ел” ғояси йўлидаги тарихий имкониятимиздир”, - деб қўшимча қилди у.

Айни пайтда ҚР парламенти сенатининг 19 февралдаги пленар мажлисида ҚХА ташаббуси муҳокама қилинади, деб хабар қилинмоқда ОАВ.

“Сенат раиси Қасим-Жомарт Токаев парламент юқори палатаси бюро мажлисини ўтказиб, ушбу масалани 2015 йил 19 февралдаги йиғилиш кун тартибига киритишни сўради”, - дейилади хабарларда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: