Давлат 360 ностратегик корхоналардаги ўз улушини сотади

Дата: 13:04, 27-01-2015.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2015-2016 йилларга мўлжаллаб ишлаб чиқилаётган Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича дастурнинг асосий кўрсаткичлари маълум бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусан, давлат 360 ностратегик корхоналардаги ўз улушларини тўлиқ сотишни, 400 ошиқ фойдаланилмаётан давлат мулки объектларини реализация қилишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, 660 зиёд тўлиқ куч билан ишламаётган давлат корхоналарини тугатиш, кейинчалик уларни очиқ савдоларда хусусий мулкдорларга сотиш ҳам кўзда тутилмоқда”, – деб таъкидланади Ўзбекистон ҳукуматининг яқин ва узоқ истиқболдаги ҳаракатлар дастурида.

203 ишлаб турган корхоналардаги давлат улуши фонд бозорида қўшимча 450 млрд сўмлик акциялар чиқариш йўли билан 51% қадар қисқартирилади ва ушбу акциялар хусусий сармоядорларга очиқ савдоларда сотилади.

Юқоридаги дастурни амалга ошириш натижасида 1 минг атрофида давлат мулки объектлари очиқ савдоларга қўйилади, низом капиталида давлат улуши бўлган корхоналар сони 534тадан 147тагача, яъни 3,6 бараварга қисқаради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: