Давлат активлари бўйича мутахассис Ўзбекистоннинг туманларидан бирига ҳоким бўлди

Дата: 18:11, 28-07-2016.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази бош директори Исмат Нусуров Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокими этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги тайинлов ҳақидаги қарор Қашқадарё вилояти ҳокими томонидан имзоланган.

Қўмитадан хабар беришларича, Исмат Нусуров бунга қадар кўп йиллар давомида Давлат рақобат қўмитасида турли лавозимларда муваффақиятли фаолият олиб борган.

Маълумот ўрнида, Давлат активларини бошқариш маркази Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 165 сони қарори билан 2014 йилда ташкил этилган.

Марказнинг мақсади давлат активларини самарали бошқариш, ягона техник-иқтисодий, ишлаб чиқариш сиёсатини олиб бориш, янги маҳсулотлар турларини ишлаб чиқаришни, жумладан, инвестициялар жалб қилиш орқали, ўзлаштириш ва кенгайтириш кабилардан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: