Давлат активларини бошқариш маркази бош директорининг виртуал қабулхонаси очилди

Дата: 17:22, 03-03-2017.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Давлат активларини бошқариш маркази бош директорининг интернетдаги виртуал қабулхонаси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Бу ҳақида Давлат рақобат қўмитасининг ахборот хизмати маълумот берди.

 “Эндиликда акциядорлар, инвесторлар ва бошқа манфаатдор шахслар ўз таклифларини ёҳуд давлат активларини бошқариш борасида мавжуд муаммо ёки камчиликлар тўғрисида бевосита марказнинг бош директорига мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатлар марказнинг расмий веб-сайти http://online.csam.uz/ru ёки [email protected] манзилига ҳамда электрон манзилга юборилиши мумкин. Бундан ташқари марказнинг (998 71) 259-21-17 ишонч телефонига ҳам қўнғироқ қилиш мумкин”, - дейилади хабарда.   

Янгилик билан ўртоқлашиш: