Давлат айблови вакиласи “GTA тўдаси” иши бўйича судланаётганлар учун 25 йилдан умрбод қамоқ жазосигача сўради

Дата: 11:37, 30-05-2018.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Давлат айблови вакиласи Москва вилоят судида “GTA тўдаси” иши бўйича судланаётганлар учун 25 йилдан умрбод қамоқ жазосигача сўради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Интерфакс”га асосланган ҳолда.

“Судланувчиларни қўйилган айблар бўйича айбдор деб тан олишни ва Ғуломовга 25 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 800 минг рубл жарима, Додохоновга умрбод озодликдан маҳрум қилиш ва 900 минг рубл жарима, Қодировга 800 минг рубл жарима, Улуғмуродовга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва 900 минг рубл жарима, Ҳасановга умрбод қамоқ жазоси ва 700 минг рубл жарима беришни сўрайман”- деди давлат айблови вакиласи.

У “дастлабки тергов органлари томонидан барча судланувчиларнинг ҳаракатлари қуролли уюшган тўдада иштирок этиш деб топилгани ва жиноятларни енгилроқ моддаларга ўтказиш учун асослар мавжуд эмас”, - деб қайд этди.

28 май куни давлат айбловчиси “GTA тўдаси” иши бўйича беш айбланувчиларнинг айбини исботланган дея баёнот берди.

Эслатиб ўтамизки, Москва яқинида 2012-2014 йилларда фаолият юритган компьютер ўйинига муқобил равишда “GTA тўдаси” номини олган жиноий гуруҳ таркибига Марказий Осиёлик камида 15 киши қирган. Прокуратура маълумотига кўра, гуруҳ Москва вилоятида 17 кишининг ўлдирилиши ва яна икки кишини ўлдиришга суиқасд қилиш билан боғлиқ 15 хужумни содир этган.

Судланувчилар курсисида ўтирган беш киши босқинчилик, ўғирлик, қурол яроғларни ноқонуний сақлаш ва қўллаш каби қатор оғир жиноятларни содир этишда айланмоқда.

Сурат манбаи: http://hayeli.am/article/1004203

Янгилик билан ўртоқлашиш: