Давлат бошқаруви академиясида дипломатлар учун қисқа курслар ўтказилди

Дата: 13:46, 26-01-2018.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – 22-25 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистоннинг хорижий дипломатик миссиялари ва Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати раҳбарлари учун қисқа курслар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Тўрт кун давомида тингловчилар олдида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Давлат бошқаруви академияси ректори Рустам Қосимов, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Бош прокуратура, бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари чиқиш қилдилар”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида, Ташқи ишлар вазирлиги ва чет элдаги мамлакат элчихоналари фаолиятига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифалар маъруза ва семинарларнинг мавзулари бўлди.

 

Сурат манбаи: https://anhor.uz/news/obyavlen-priyom-slushateley-v-akademiyu-gosupravleniya-pri-prezidente-uzbekistana

Янгилик билан ўртоқлашиш: