Давлат божхона қўмитаси раисининг янги ўринбосари тайинланди
Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Давлат божхона қўмитаси раисининг янги ўринбосарини тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ҳукумат порталида келтирилган маълумотга мувофиқ, “2016 йил 21 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2475-сон қарорига мувофиқ Салиев Муталибджан Обиджонович Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари лавозимига тайинланди”.
Эслатиб ўтамизки, Давлат божхона қўмитаси раиси Зоҳид Дўсановдир.