Давлат дастури бўйича РФ келганларнинг деярли учдан бири Қозоғистонга тўғри келади

Дата: 21:23, 26-08-2014.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Жорий йилнинг январ-мартида Давлат дастури бўйича Россия Федерациясига кўнгилли равишда кўчиб келганларга кўмак бериш бўйича давлат дастуридан фойдаланганларнинг 31,3 фоизи Қозоғистонга тўғри келади, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) РФ Федерал миграция хизматига асосланган ҳолда.

“Натижада дастурни амалга ошириш бошланган 2014 йил 1 апрелдан бери РФга 178,1 минг киши келди, шу жумладан, биринчи чоракда 15,7 минг киши. Бу ўтган йилнинг муқобил давридагига қараганда 1,67 баравар кўпдир”, - дейилади ФМХ сайтида эълон қилинган ҳисоботда.

Хусусан, I чоракда энг кўп кўчиб келувчилар қуйидаги мамлакатларга тўғри келди: Қозоғистон – 31,3%, Молдавия – 16,1%, Ўзбекистон – 15,2%, Украина – 11%, Арманистон – 10,3%, Тожикистон – 7,3%, Қирғизистон – 4%, Озарбайжон – 2,1% ва бошқа мамлакатлар – 2,3%.

Репатриантларнинг кўпчилиги РФнинг Марказий округи (43,1%), Сибирь округи (26,3%) ва Шимолий-ғарбий федерал округларини (11,5%) танладилар.

РФга келганларнинг 33,4% яшаш учун қишлоқ жойларини, 66,6% эса шаҳарларни танладилар.

Январь-мартга доир ҳисоботда қайд этилишича, дастурда қатнашиш учун энг кўп аризалар Қозоғистондан берилган (умумий аризаларнинг 31,8%).

Кейинги ўринларда Молдавия – 15%, Украина – 13,8%, Ўзбекистон – 12,9%, Арманистон – 10,1%, Қирғизистон – 7,7%, Тожикистон – 4,5%, Грузия – 1,1%, Озарбайжон – 0,8%, Туркманистон – 0,7%, Белорусия – 0,3% улуш билан бормоқда. , Бошқа мамлакатлар ҳисобига 1,3% тўғри келган.

Айни пайтда ариза берганларнинг катта қисми Марказий (36,7%), Сибирь (21,7%) ва Шимолий-ғарбий федерал округларида (15,4%) яшашни истаганлар.

Жами дастур амал қила бошлагандан бери 102, 2 минг кўчиш гувоҳномаси берилди (229 минг кишига), шу жумладан, I чоракда 14,7 минг гувоҳнома (32,9 минг кишига) берилган. Булардан давлат дастури иштирокчилари гувоҳномаларининг 66% РФдан ташқаридагилар томонидан олинган. Хусусан, Қозоғистонда– 37,9%, Ўзбекистонда – 27,8%, Молдавияда – 12,6%, Украинада – 7,1%, Қирғизистонда – 5,8%, Тожикистонда – 3,9%, Арманистонда – 2,9% ва бошқа мамлакатларда – 2 фоиз. 34% гувоҳномалар (5 минг дона, 9,1 минг кишига) РФ ҳудудида истиқомат қилувчи ҳамюртлар олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: