Давлат хизматлари порталида дори воситаларини қидириш хизмати ишга туширилди

Дата: 17:05, 25-03-2015.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) “Дори-Дармон” АК дорихоналари тармоғида «дори воситалари ва тиббий ашёларнинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш ва қидириш» интерактив хизмати ишга туширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги хизмат “Дори-Дармон” акционерлик компанияси билан биргаликда йўлга қўйилди ва портал фойдаланувчиларига керакли дори воситалари ва тиббий ашёларнинг “Дори-Дармон” АК дорихоналари тармоғи дорихоналарида мавжудлиги, уларнинг нархи, шунингдек республиканинг барча ҳудудларидаги “Дори-Дармон” АК дорихоналари тармоқларининг манзиллари тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш имконини беради”, – деб таъкидлашди ЯИДХП матбуот химатида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: