Давлат хусусийлаштириш қўмитасида интеллектуал мулк масалалари кўриб чиқилди

Дата: 15:10, 27-02-2015.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистан Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Республикада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва инсофсиз рақобатга қарши амалга оширилаётган ишлар тўғрисида (интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни бузилиши ҳолатлари мисолида)” мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусийлаштириш қўмитасидан хабар қилишларича, бугунда “корхона ва ташкилотни, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларни индивидуаллаштиришни таъминловчи саноат мулки объектлари – товар белгилари бозор иқтисодиётининг энг муҳим элементларидан бири бўлиб бормоқда”.

“Ишлаб чиқарилаётган товар ёки кўрсатилаётган хизматга тегишли товар ва хизмат белгиси ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида фаол боғловчи бўғини вазифасини бажаради”, - дейилади хабарда.

Хусусан, “Рақобат тўғрисида”ги қонунда товар белгисини ўз вақтида рўхатдан ўтказмаган тадбиркорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи меъёрлар назарда тутилган. Масалан, юридик шахснинг интеллектуал фаолияти натижаларига ва уларга тенглаштирилган индивидуаллаштириш воситаларига, товарни индивидуаллаштириш воситаларига бўлган мутлақ ҳуқуқга эга бўлиш билан боғлиқ инсофсиз рақобатга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда бозорда маълум бўлган товар белгисини рўйхатга олиш масаласи кўриб чиқилади. Бунга сабаб, бозорларни ўрганиш ва таҳлил қилиш Интеллектуал мулк агентлиги ваколатларига кирмаслигидир. Ушбу ҳолда агентлик фақатгина товар белгиларини рўйхатга олиш базасида у ёки бу товар белгиси борми-йўқлигини экспертиза қилади холос.

Бундай холатларда монополияга қарши орган маълум товар белгиси уни рўйхатга олингандан аввал ишлаб чиқилгани исботланган холдагина, ушбу мурожаатни кўриб чиқиши мумкин бўлади.

Монополияга қарши органнинг товар белгисига мутақ ҳуқуқни олиш тўғрисидаги қарори, товар белгисини ҳуқуқий муҳофазаси тўгрисидаги гувоҳномани бекор қилиш учун манфаатдор шахс томонидан интеллектуал мулк бўйича ваколатли органга ёки судга тақдим этилади.

Шундай қилиб, тадбиркор ўз товар белгисини инсофсиз рақобатдан ҳимоя қилади, дейилади Хусусийлаштириш қўмитаси хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: