Давлат хусусийлаштириш қўмитасининг Тошкент шаҳар бўлими бошланғич қиймати $16,09 млн ва майдони 16 минг кв. метр бўлган объектларни сотувга қўйди

Дата: 19:39, 17-06-2014.

Тошкент. 17 июня. УзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Давлат хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг Тошкент шаҳар бўлими бошланғич қиймати $16,09 млн ва майдони 16 минг кв. метр бўлган 7 объектни аукцион сотувига қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, сотувга қўйилган объектлар орасида собиқ Фан ва технологиялар қўмитасининг биноси, “Автомотоспорт” мулк мажмуи, савдо биноларига эга маъмурий мажмуа, қурилиши тугалланмаган дўкон ва гаражлар бор.
Илк аукцион савдолари 2014 йилнинг 31 июнида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: