Давлат органлари ўзбекистонликларнинг экотамғалашни жорий этиш ҳақидаги фикрини ўрганади

Дата: 14:11, 16-03-2016.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистонда маҳсулот ҳамда хизматларни экологик хавфсизлик белгиси билан тамғалашнинг аҳамияти ва ўрни, маҳсулотларнинг экологик хусусиятлари ва унинг аҳоли саломатлиги ҳамда атроф-муҳитга таъсири тўғрисида аҳолининг ҳабардорлик даражаси борасида жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказиш бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Сўровнома жорий йилнинг 15 мартидан 15 май кунига қадар ўтказилади. Сўровнома ўз ичига 6та қисқа саволни қамраб олган бўлиб, ўзбек ҳамда рус тилларида олиб борилади. Сўров аноним бўлиб, фойдаланувчиларнинг жавобларидан фақат умумлашган ҳолда фойдаланилади”, - деб таъкидлашди Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида. 

Ижтимоий сўров натижалари бўйича маҳсулот ва хизматларни экологик тамғалаш соҳасидаги вазифаларни амалга оширишни такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда яқин йилларда товарларни экологик экспертиза ва экологик тамғалашдан ўтказишни жорий этиш режалаштирилмоқда. Тамғалаш ва экспертиза ишлари фақат кўнгилли асосда ишлаб чиқарувчи ва дистрибьюторнинг ташаббусига мувофиқ ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: