Давлат раҳбари Наманган вилоятида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад даражасини танқид қилди

Дата: 14:29, 03-05-2018.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Давлат раҳбари Наманган вилоятида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад даражасини танқид қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу танқид Ўзбекистон Президенти раислигида Наманган вилояти Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилишда айтиб ўтилди.

“Давлат раҳбари Наманган вилоятида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мамлакатимиздаги ўртача кўрсаткичдан бир неча баробар пастлиги, айрим туманларда саноат корхоналари умуман йўқлигини танқид қилди”, - дейилади Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабарида.

Тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳолига даромад манбалари яратиб бериш, хусусан, қарийб 60 минг иш ўрни яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани таъкидлаб ўтилди.

“Муҳокама қилинган масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди”, - деб қайд этилади хабарда.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/economy/20150901/348067.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: