Давлат раҳбарлари ва ҳалқаро ташкилотлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти этиб сайлангани муносабати билан табрикламоқда
Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Давлат раҳбарлари ва ҳалқаро ташкилотлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти этиб сайлангани муносабати билан табрикламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, ХХР раиси Си Цзиньпин "хитой-ўзбек муносабатларини ривожлантиришга катта аҳамият беради". Шунингдек, “Хитой-ўзбек стратегик ҳамкорлигини икки мамлакат ва халқлар манфаатлари йўлида ҳар томонлама ривожлантириш учун сиз билан биргаликда ишлашга тайёрман”, - деб таъкидлади у.
АҚШ давлат департамент вакили Марк Тонер “Ўзбекистон янги даврга ўтаётгани”ни таъкидлади. “Биз минтақавий барқарорлик ва иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларда тараққиётдан умидвормиз”, – деди АҚШ вакили.
Шу билан бирга, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев “биргаликдаги ҳаракатларимиз стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришга, минтақада тинчлик, хавфсизлик таъминланишига хизмат қилишига, келгусида Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама ва кўп қиррали ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига аминман”, - деб ҳисоблайди.
Ўз навбатида, БМТ Бош котиби Пан Ги Мун “барча сиёсий кучларни биргаликда ишлаган ҳолда сайловлардан сўнг мамлакатнинг барқарор ривожини таъминлашга” чақирди.
Россия бош вазири Дмитрий Медведев “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини” билдирди.